АсосийJamiyat

⚡️3 та ҳудудда ноқонуний ер савдосига чек қўйилди

'⚡️3 та ҳудудда ноқонуний ер савдосига чек қўйилди'ning rasmi

Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари ер майдонларини сотаётганларни қўлга олмоқда. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати Darakchi.uz'га маълум қилди.

Маълум қилинишича, Косон туманидаги ф/х раҳбари 49 йил муддатга ижарага берилган 50 гектар ер майдонини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд 200 млн сўм талаб қилиб, олдиндан 590 млн сўм олган вақтида ушланган.

Шунингдек, Касби туманидаги ф/х раҳбари таниши билан биргаликда, мазкур хўжаликнинг пахта ва ғалла етиштиришга мўлжалланган 35 гектар ер майдонини 1 млрд. 200 млн. сўмгп сотишга келишиб, олдиндан 380 млн. сўм олган вақтларида ушланган.

Бундан ташқари, Касби туманида ф/х иш юритувчиси мазкур хўжалик раҳбарининг ишончини суиистеъмол қилиб, 14 гектар ер майдонини 130 млн. сўмга сотган вақтида ушланган.

Худди шунингдек, Сирдарёда яшовчи шахс фермер хўжалиги ташкил этиши учун ажратилган 4,5 гектар ер майдонини 30 минг АҚШ долларига сотишга келишиб,   олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

    Бошқа янгиликлар