1

Тадбиркорларнинг 10 млн сўмини қўлга киритган электр тармоқлари корхонасининг ходими қўлга тушди

ЖИНОЯТ 22.02.2023, 12:14
Тадбиркорларнинг 10 млн сўмини қўлга киритган электр тармоқлари корхонасининг ходими қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

Унда, “И.” электр тармоқлари корхонасининг бўлим бошлиғи ўринбосари Н.К. “M.” ва “М.С.” МЧЖ раҳбарларининг ишончига кириб, ушбу корхоналарга қарашли новвойхона, дорихона ва ишлаб чиқариш цехига янги электр ҳисоблагич ўрнатиб,  ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркорларнинг жами 10 млн сўмини қўлга киритиб, носоз ҳолатдаги электр ҳисоблагичларни ўрнатиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бермасдан алдаб келганлиги аниқланган.

Текширув давомида, Н.К. ўз айбига иқрор бўлиб, тадбиркорлардан олган пуллари ҳисобидан 7 млн сўмни қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 25, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1