АсосийJamiyat

Олмалиқнинг баъзи ҳудудларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

'Олмалиқнинг баъзи ҳудудларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

Таъмирлаш ишлари сабабли Олмалиқ шаҳрининг баъзи ҳудудларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

 Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, Чамбил МФЙда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган вақтда ҳудуддаги ер ости ўрта босимли газ қувурига шикаст етказилган.  

 Шу сабабли, Олмалиқ шаҳрининг Ҳамза, Ибн Сино, Тошкент, А.Қаҳҳор, А.Авлоний, Янгиҳаёт, Муса Жалил, Чамбил, И.Каримов ва Ҳилол МФЙлардаги 5278 та кўп қаватли хонадонлар, 1024 та ҳовли уйли хонадонлар ҳамда 52 та улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.  

 Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда ва носозлик бартараф этилгач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

    Бошқа янгиликлар