АсосийJinoyat

Зангиотада қишлоқ оилавий поликлиникасини таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди

'Зангиотада қишлоқ оилавий поликлиникасини таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан туман Тиббиёт бирлашмасининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги қишлоқ оилавий поликлиникасини таъмирлашдаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

 “N.Q.” МЧЖ собиқ раҳбари М.А. бирлашмага қарашли қишлоқ оилавий поликлиникаларини жорий таъмирлашда, ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 392,9 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар