АсосийJamiyat

Ўзбекистонда вазирликларнинг 5 мингта функциясидан фақат 30 фоизи рақамлаштирилгани айтилди

'Ўзбекистонда вазирликларнинг 5 мингта функциясидан фақат 30 фоизи рақамлаштирилгани айтилди'ning rasmi

Аввалроқ, Президент раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Йиғилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини янада ошириш зарурлиги таъкидланди.  Масалан, вазирликларнинг 5 мингта функциясидан фақат 30 фоизи рақамлашган.

Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимининг (ЭҲНАТ) 160 дан ортиқ функцияси бўлсада, ҳозирда фақат 1-2 тасидан фойдаланилаяпти, холос. Жумладан, туман электр тармоқлари корхоналари қаерда авария бўлганини фақат аҳоли мурожаати орқали билади.

Шу каби масалалар тартибга солинмагани танқид қилиниб, мутасаддиларга ЭҲНАТ имкониятларини тўлиқ инвентаризация қилиб, уларни ҳудудларнинг электр балансини шакллантириш, ноқонуний уланишлар ва аварияларни назорат қилиш, истеъмолни режалаштириш каби йўналишларда ишлатиш топширилди.

    Бошқа янгиликлар