Аввалроқ, Президент раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
IT хизматлар экспортини янада ошириш учун IT парк резидентларига хорижий буюртмаларни жалб қилишга қўшимча шарт-шароитлар яратилиши белгиланди.
Мисол учун, 80 фоиз буюртмалар АҚШ компанияларига тўғри келмоқда. Лекин, Европа, Канада, Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам жуда катта бозор борлиги қайд этилди.
Шу боис, паркда хорижий компаниялар учун “Рақамли молия технологиялари маркази” ташкил этилади.
Мутасаддиларга бугунги топшириқлардан келиб чиқиб, ҳар бир вазирлик, тармоқ ва ҳудуд бўйича ойма-ой вазифалар, аниқ режалар ва таъсирчан назорат тизимини ўз ичига олган қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Айни пайтда йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланмоқда.






