1

Странжа-2023: 9 нафар боксчидан 8 таси ғалаба қозонди

СПОРТ 23.02.2023, 07:32
Странжа-2023: 9 нафар боксчидан 8 таси ғалаба қозонди

Болгария пойтахти София шаҳрида давом этаётган Странжа-2023 турнирининг 3-куни ўзбекистонлик боксчилар учун муваффақиятли ўтди.

Болгария мезбонлик қилаётган нуфузли турнирнинг 3-кун якунларига кўра, кутилганидек, Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган чарм қўлқоп усталари ажойиб ғалабалари билан зафарли юришларини давом эттиришди.

Жумладан, +92 кг вазн тоифасида Баҳодир Жалолов америкалик Жошуа Эдвардсга имконият қолдирмаган бўлса, -75 кг вазн тоифасидаги кечган ўзбекча “дерби”да Аълохон Абдуллаевнинг қўли баланд келди.

Странжа-2023. Ўзбекистонлик боксчилар иштирокидаги 3-кун натижалари:
-60 кг: Шунқор Абдурасулов - Аккол Мизан (Туркия) 5:0
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - Абдаллаҳ Абу Араб (Дания) 5:0
-60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Мануел Каталино (Испания) 5:0
-63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Ертуган Зеинулинов (Қозоғистон) 5:0
-60 кг: Дилшод Абдумуродов - Вариндер Сингҳ (Ҳиндистон) 5:0
+92 кг: Баҳодир Жалолов - Жошуа Эдвардс (АҚШ) 5:0
-75 кг: Ҳавасбек Асадуллаев - Морено Фендеро (Франсия) 4:0
-75 кг: Аълохон Абдуллаев - Абдулазиз Абдупаттаев 3:0
-52 кг: Нозимахон Бултурова - Жёти (Ҳиндистон) 0:5.

Маълумот учун, кичик жаҳон чемпионати дея таърифланадиган “Странжа” халқаро анъанавий турнири бу йил 74-марта ўтказилмоқда. 19 февраль куни бошланган баҳслар 26 февралга қадар давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1