АсосийJamiyat

Фарғона ҳайвонот боғидаги жирафа нобуд бўлди

'Фарғона ҳайвонот боғидаги жирафа нобуд бўлди'ning rasmi

Фарғона ҳайвонот боғида Қозоғистондан келтирилган Максим лақабли жирафа нобуд бўлди. Бу ҳақда зоопарк директори Турсунали Мамажонов маълум қилди.

Жирафанинг ўлимига аномал совуқ сабаб бўлган.

"Хонаси кичиклиги учун ташқарига — тоза ҳавога, шамоллатишга олиб чиқиб турардик. Охирги пайт кўп ётадиган бўлиб қолганди. Аномал совуқ кунларида ташқарига чиқарганимизда шамоллаб қолибди, буни ўлгандан кейин билдик. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, Табиат вазирлиги вилоят бошқармаси ва бошқа ташкилотлардан мутахассиларни чақиртириб, жасадини текширтирдик, ўшанда шамоллагани маълум бўлди. Гўштини эса ҳайвонларга тарқатдик", — деди Турсунали Мамажонов.

Унинг сўзларига кўра, аномал совуқда бошқа майда жонзотлар, хусусан, қушлар ҳам нобуд бўлган, бироқ бошқа йирик ҳайвонларга зарар етмаган.

    Бошқа янгиликлар