Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида Самарқанд шаҳар, Сўғдиёна мавзесида фаолият юритиб келаётган “Dobusya Samarqand Aqualand” МЧЖда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, ушбу тадбиркорлик субектига тегишли меҳмонхонада яширинча ўрнатилган ўчиргич орқали электр ҳисоблаш тизимига ташқи таъсир кўрсатилганлиги маълум бўлди. Натижада истеъмолчига 16,9 млн кв. соат ҳисобга олинмаган электр энергияси бўйича 7,6 млрд сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди.
Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 85 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
"Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Назорат тадбирлари давом этмоқда" дейилади хабарда.