Қозоғистонлик боксчи Камшибек Конкабаев Баҳодир Жалолов билан жанг қилишдан бош тортди

СПОРТ 24.02.2023, 08:48
Қозоғистонлик боксчи Камшибек Конкабаев Баҳодир Жалолов билан жанг қилишдан бош тортди

Болгариянинг София шаҳрида бокс бўйича Странжа—2023 мусобақасининг тўртинчи кунги жанглари якунланди.

Кечки дастурда 14 нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилди. Куннинг марказий жанги бўлиши кутилган Баҳодир Жалолов ва Камшибек Конкабев ўртасидаги беллашув ўтказилмади. Қозоғистон вакили номаълум сабабларга кўра жангда иштирок этишдан бош тортди ва Жалолов ярим финалга йўл олди.

Шунингдек, Нурислом Исмоиловнинг (-71 кг) ҳам рақиби жароҳат сабаб рингга кўтарилмади ва Ўзбекистон вакили автоматик равишда кейинги босқичга чиқди.

 

Шу ва бошқа натижалар билан танишинг:

  • Шодиёр Мелиқўзиев (-48 кг) арманистонлик Барегам Харутюнянни ютди (5:0)
  • Нодиржон Мирзааҳмедов (-48 кг) ҳиндистонлик Говинд Кумарга ютқазиб қўйди (0:5)
  • Миразизбек Мирзахалилов (-54 кг) филиппинлик Карло Пааламни енгди (5:0)
  • Шунқор Абдурасулов (-60 кг) арманистонлик Артур Хазарянни мағлуб этди (5:0)
  • Атҳамжон Муҳиддинов (-60 кг) Германия вакили Мурат Йилдиримдан устун келди (5:0)
  • Шаҳзод Музаффаров (-54 кг) ҳиндистонлик Сачинга енгилди (1:4)
  • Дилшод Абдумуродов (-60 кг) филиппинлик Жулифер Басконни таслим этди (5:0)
  • Нурислом Исмоиловнинг (-71 кг) рақиби жароҳат сабаб жангга чиқмади ва Нурислом кейинги босқичга йўл олди
  • Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг) Косово вакили Лорис Идризини енгди (5:0).
  • Бекзод Ҳамидов (-67 кг) қозоғистонлик Темирхан Тезекдан устун келди (3:2)
  • Саиджамшид Жаъфаров (-71 кг) Сербия вакили Ваҳид Аббасовни мағлуб этди (4:1)
  • Баҳодир Жалоловнинг (+92 кг) рақиби Камшибек Конкабаев (Қозоғистон) жангга чиқмади ва Баҳодир кейинчи босқичга йўл олди
  • Темурхон Собиров (-86 кг) полшалик Томас Ниэдзвиэскига қарши жангни жароҳат сабаб давом эттира олмади ва турнирни тарк этди (ТКО)
  • Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг) Қозоғистон вакили  Бекзат Тангатарни енгди (5:0).

23 февралнинг кундузги дастурида 5 нафар ўзбекистонлик жанг қилганди.

Шу тариқа ушбу кунги жанглардан кейин Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар вакили ўз иштирокини давом эттирадиган бўлди. Тўрт нафар боксчи учун мусобақа якунланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1