АсосийDunyo

Эрдоған ва Зеленский телефон орқали суҳбатлашди

'Эрдоған ва Зеленский телефон орқали суҳбатлашди'ning rasmi

Украина ва Туркия Президентлари Владимир Зеленский ва Ражаб Тойиб  Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Суҳбатда Туркия етакчиси тинчликка ўз ҳиссасини қўшишга тайёрлигини маълум қилди, бироқ “ўт очишни тўхтатиш асосида”.

Қайд этилишича, икки давлат раҳбарлари Россия қўшинларининг Украина ҳудудига кенг кўламли бостириб кирганининг бир йиллиги фонида Украинадаги вазият, шунингдек, Туркиядаги вайронкор зилзилалар оқибатлари ҳақида фикр алмашган.

“Туркия Президенти ўз мамлакатининг тинчлик ўрнатиш ва вазиятни ўт очишни тўхтатиш ва мулоқот асосида ҳал этишга қўшган ҳиссасини кучайтиришга тайёрлигини маълум қилди”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар