АсосийЖАМИЯТ

Бугун ҳарорат 0 даражага тушиб, баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин

Бугун кундуз куни ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм...

Бугун кундуз куни ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар