АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда “BMW” ва “Damas” иштирокида автоҳалокат юз берди (видео)

2023 йил 18 февраль куни соат тахминан 19:40 ларда,  Қашқадарёда “BMW”  ва “Dama...

2023 йил 18 февраль куни соат тахминан 19:40 ларда,  Қашқадарёда “BMW”  ва “Damas” иштирокида автоҳалокат юз берди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

 “Китоб-Шаҳрисабз” автомобиль йўлининг 5 км.да ҳайдовчи С.Т. бошқарувида бўлган “BMW” автомобиль “Арабон” буюм бозори рўпарасидаги чорраҳада қарама-қарши йўналишдан келаётган, ҳайдовчи К.Л. бошқарувида бўлган “Damas” нинг ҳаракат йўлига чиқиб кетиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

 Натижада “Дамас” русумли автомобилида йўловчи сифатида келаётган А.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар