АсосийJamiyat

Ўқувчилар олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва дарсларга бормасликлари мумкинми?

'Ўқувчилар олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва дарсларга бормасликлари мумкинми?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Энди мактаб ўқувчилари олдиндан битирув имтиҳонларини топширишлари ва мактаб дарсларига бормасликлари мумкин” деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ушбу хабарлар мутлақо ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ёлғон хабарлигини маълум қилди.  

Таъкидланишича, бу хабарлар мактабни ўз вақтида тугата олмаган, яъни мактаб ёшидан ўтган фуқароларнинг экстернат тартибида имтиҳон топшириш учун аризалар бериш билан боғлиқ хабарнинг нотўғри талқин қилинганлиги натижасида тарқатилмоқда.

"Таълим тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, фуқароларнинг умумий ўрта таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида экстернат тартибида имтиҳонларда фақат ўз вақтида турли сабабларга кўра умумий ўрта таълимни якунлай олмаган, аниқроқ айтганда, мактабни тўлиқ битирмаган 18 ёшдан ошган фуқаролар иштирок этади.

 

    Бошқа янгиликлар