АсосийДУНË

Зеленский Си Цзиньпин билан учрашмоқчи

Украина Президенти Владимир Зеленский Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашмоқчи. Бу ҳақда...

Украина Президенти Владимир Зеленский Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашмоқчи. Бу ҳақда у матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар бермоқда "Zamon.uz".

"Биз Хитой билан катта савдо айланмасига эгамиз. Гап фақат урушда эмас", — деди давлат раҳбари.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина Хитой билан иқтисодий муносабатларни сақлаб қолишдан манфаатдор.

Хитой ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилади, демак, у Россияни бизнинг ҳудудларимиздан олиб чиқиш учун ҳамма нарсани қилиши керак”, — деди президент.

Эслатиб ўтамиз, Зеленский Россияга Хитой қуроллари етказиб берилишига йўл қўймаслик учун қўлидан келган барча ишни қилишини айтган эди.

    Бошқа янгиликлар