Лукашенко Россия ва Хитойга Ғарб санкцияларини четлаб ўтишда ёрдам бермоқчи - ISW

ДУНЁ 26.02.2023, 11:38
Лукашенко Россия ва Хитойга Ғарб санкцияларини четлаб ўтишда ёрдам бермоқчи - ISW

Беларус президенти Александр Лукашенконинг Хитойга ташрифи, эҳтимол, Россия ва Хитойга Ғарб санкцияларини четлаб ўтишга ёрдам бериш бўлиши мумкин, дея хабар беради Америка урушни ўрганиш институти (ISW).

Институт ҳисоботида, Хитой-Беларус савдо, инвестиция ва кенг кўламли шартномалар тузиш режалаштирилаётгани айтилган. Қайд этилишича, қўшма лойиҳалар Пекин томонидан Россияга қурол-яроғ етказиб бериш эҳтимоли билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкин.

"Эҳтимол, Россия ва Хитой расмийлари халқаро санкцияларга дуч келмаслик учун сохта юк ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда Россияга учувчисиз самолётларни етказиб бериш режасини ишлаб чиққандир. Хитой Беларус билан келишувлардан санкциялар режими бузилганлигини яшириш учун фойдаланишга уриниши мумкин", — дейилади ISW хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1