1

Маҳмуд Муродовнинг жанги бекор қилинди

СПОРТ 26.02.2023, 12:29
Маҳмуд Муродовнинг жанги бекор қилинди

Ўзбекистонлик яккакурашчи Маҳмуд Муродовнинг (25-7) UFC’даги бешинчи жанги бекор қилинди. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Спортчининг ёзишича, у машғулотларда қўлидан жароҳат олган. Муайян текширувлардан сўнг тикланиш жараёни қанча давом этиши аниқ бўлади.

“Рақибим, UFC ва барча мухлисларимдан узр сўрайман. 26 февраль куни жанг қилишни жуда хоҳлаган эдим, пухта тайёргарлик кўрдим, афсуски, жароҳат ҳам пешонамизда бор экан. Бу жанг мартга кўчирилса хурсанд бўлардим”, - дея ёзган Муродов.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1