АсосийDunyo

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 44 мингдан ошди

'Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 44 мингдан ошди'ning rasmi

Туркияда зилзила қурбонлари сони 44 374 нафарга етди. Бу ҳақда Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш агентлиги (AFAD) хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 февралида Туркия жануби-шарқида ва Суриянинг чегарадош ҳудудида 7,8 магнитудали ер қимирлаши содир бўлганди. Зилзила ўчоғи Қаҳрамонмарашдаги Пазаржик туманида, 7 км чуқурликда жойлашган. Табиий офатдан энг кўп талафот кўрган ва қурбонлар берган ҳудудлар — Қаҳрамонмараш, Ҳатай, Ғозиантеп, Килис, Осмоние, Малатя, Адияман, Шанлиурфа, Диёрбенкир, Адана.

    Бошқа янгиликлар