Австрия жанубида ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ киши жароҳат олди. Сайёҳлар бўлган автобус қирғоқдан йиқилиб, бир неча марта ағдарилган ва офис биноси томига қулаган. Яраланганлардан беш киши, жумладан ҳайдовчининг аҳволи оғир, дея хабар берди Euronews. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бир гуруҳ эркаклар улардан бирининг тўйи олди зиёфатидан қайтаётган бўлиб, фақат куёв вафот этган.
Аммо қурбонлар сони кўпроқ бўлиши мумкин эди: автобуснинг тўғридан-тўғри орқасида ўт ўчириш машинаси ҳаракатланар эди, унинг экипажи дарҳол қутқарув ишларини бошлаб юборди. Бундан ташқари, Қизил Хочнинг маҳаллий бўлими яқин жойда жойлашган бўлиб, бу дарҳол биринчи ёрдам кўрсатиш ва ярадорларни эвакуация қилиш имконини берди.