АсосийJinoyat

Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди

'Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Э.С. фуқаро М.Ф.нинг ишончига кириб, уни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик), ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар