АсосийJamiyat

Жиззахда тегишли ҳужжатларсиз 358 кг гўшт олиб кетаётган машина тўхтатиб қолинди 

'Жиззахда тегишли ҳужжатларсиз 358 кг гўшт олиб кетаётган машина тўхтатиб қолинди 'ning rasmi

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида тегишли ҳужжациз 358 килограмм гўшт олиб кетаётган машина тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати xaбар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 27 февраль соат тунги 01:45 ларда Ғаллаорол тумани Кўкгумбаз МФЙ ҳудудида жойлашган “Сангзор-15” ЙПХ масканида аниқланган. Мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган бошқарма ЖХХ ЖТСБ карантин гуруҳи ходимлари вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган, Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Cобалт тўхтатиб текширилган. 

Шунда ҳайдовчи юкхона ва салонда жами 358 килограмм гўштни ҳеч қандай ҳужжатларсиз ветеринария-санитария талабларига зид равишда Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган. Ҳужжатлаштириш ва текширувдан ўтказиш мақсадида гўшт вақтинча сақлаш учун музхонага жойлаштирилган. 

Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар