АсосийJamiyat

​​"Jaazera Airways" Ал-Қувайтдан Самарқандга парвозларни йўлга қўйди

'​​"Jaazera Airways" Ал-Қувайтдан Самарқандга парвозларни йўлга қўйди'ning rasmi

1 март куни маҳаллий вақт билан соат 10:08да Қувайтнинг ​​"Jaazera Airways" авиакомпанияси самолёти Самарқанд халқаро аеропортига келиб қўнди.

Ўзбекистонга янги парвоз йўналиши: Ал-Қувайт — Самарқанд — Ал-Қувайт йўналишини очган Аирбус А320 самолёти анъанавий тарзда сув аркаси билан, экипаж ва йўловчилар эса гуллар билан кутиб олинди.

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, ​​"Jaazera Airways" Ўзбекистонга парвозларни 2021-йилда бошлаган. Ал-Қувайтдан Тошкентга мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтасига уч марта — душанба, сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Наманганга — душанба, чоршанба ва жума кунлари.

​​"Jaazera Airways" Қувайтнинг иккинчи миллий авиакомпанияси бўлиб, штаб-квартираси ўз терминалига эга халқаро аеропортда жойлашган ва арзон нархлардаги ҳаво саёҳатларига ихтисослашган.

    Бошқа янгиликлар