АсосийDunyo

Финляндия Россия билан чегарада девор қуришни бошлади

'Финляндия Россия билан чегарада девор қуришни бошлади'ning rasmi

Финляндия Россия билан чегарадош ҳудудида девор қуришга киришди. Қурилишга Иматра чегара пунктида старт берилди, душанбадан бу ердаги дарахтларни кесиш бошлаб юборилди.

Аввалига 3 км узунликда девор қурилиб, синаб кўрилади. Совуққа бардошлилиги, ўтишга уринувчиларни тўхтатиш имкониятлари ўрганилади.

Уч километрли деворнинг баҳоси — 6 млн евро. Қурилиш июнда тугайди.

Финлар қураётган деворнинг баландлиги 3 метр бўлади, видеокамералар, прожекторлар ва овоз кучайтиргичлар ўрнатилади.

Деворнинг жами узунлигини 200 километрга етказиш режа қилинган. Россия ва Финляндия ўртасидаги чегара узунлиги — 1 300 километр.

    Бошқа янгиликлар