АсосийJamiyat

Тошкентда мусобақа сабабли айрим йўллар вақтинча ёпилади

'Тошкентда мусобақа сабабли айрим йўллар вақтинча ёпилади'ning rasmi

2023 йил 2-4 март кунлари Тошкент вилоятининг  Бўстонлиқ тумани ва Чирчиқ шаҳар ҳудудида Велоспорт бўйича спорт устаси “В.А.Исандерова” хотирасига бағишланган Велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича мусобақа ўтказилиши муносабати билан 2-3 март кунлари соат 10:00 дан 14:00 га қадар 4P-12 "Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ" автомобиль йўлининг 34-километри (Чирчиқ платинадан старт)дан бошлаб 54-километрлари (Оқсоқота МФЙ, Ғазалкент кўприги) оралиғида, шунингдек, 4-март куни Чирчиқ шаҳар, Ўзбекистон Мустақиллиги 30 йиллиги кўчасида транспорт воситалари ҳаракати чекланади. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар берди.

“Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади”,-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар