АсосийJamiyat

Андижондаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин содир бўлди

'Андижондаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин содир бўлди'ning rasmi

1 март куни Андижон вилояти Хонобод туманидаги меҳмонхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, соат 16:26 да “Хонтоғ” МФЙ ҳудудида жойлашган “Хонтоғ” меҳмонхонасининг иккинчи қаватида ёнғин чиққан. Оқибатда бинодаги музқаймоқ кафесининг 60 квадрат метр майдонида  шифт, том қисми ва жиҳозлар ёнган.

ФВБ ходимлари воқеа жойига соат 16:32 да етиб борган ва 16:45 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Ушбу фалокатдан бинонинг 50 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар