АсосийSport

Бокс федерацияси Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатига баъзи давлатларнинг бойкот қўяётганига муносабат билдирди

'Бокс федерацияси Тошкентда ўтадиган жаҳон чемпионатига баъзи давлатларнинг бойкот қўяётганига муносабат билдирди'ning rasmi

Бугунги кунда дунёда ҳукм сураётган сиёсий вазият сабаб айрим интернет манбаалари ва ижтимоий тармоқларда  жорий йилнинг 30 апрель - 14 май кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионати ҳақида ҳар хил хабарлар тарқалмоқда. Ўзбекистон бокс федерацияси вазиятга ойдинлик киритди.

Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилади. Ўзбекистон томони мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган мамлакатларнинг қатнашиш ёки қатнашмаслигини белгилаш ваколатига эга эмас. Ўзбекистон мусобақани ўтказувчи давлат ҳисобланади ва ташкилий масалалар билан шуғулланади.

Чемпионат қатнашчилари, терма жамоалар, спортчи ва мураббийлар, ҳакамларни рўйхатдан ўтказиш IBA томонидан амалга оширилади. Мамлакатимиз мусобақани қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритган вақтда терма жамоалар ёки спортчиларнинг халқаро турнирлардаги иштироки бўйича бугунги чекловлар йўқ эди.

“Ўзбекистон халқаро спорт нормаларига риоя қилувчи давлат бўлиб, спорт сиёсатдан ҳоли тамойилини қўллаб-қувватлайди”,дейилади расмий хабарда.

    Бошқа янгиликлар