Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Хоразм вилоятида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 15-20° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат 17-19° илиқ бўлади.
Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.
03.03.2023 08:09
Бугун ҳарорат 20 даражагача кўтарилади - "Ўзгидромет"






