АсосийJamiyat

Бухорода валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритишга уринган шахс қўлга тушди

'Бухорода валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритишга уринган шахс қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.А. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро Ж.М.га 36,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар