Ушбу саволга Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Ғафуров қуйидагича жавоб берди:
— “103” тизимида энг кўп тез ёрдам машинаси Самарқанд вилоятига тўғри келади. Ҳозир бу ҳудудда 316 та махсус тез тиббий ёрдам автомобили мавжуд.
Ундан кейинги ўринни 309 та автомобиль билан Фарғона вилояти банд этган.
Шунингдек, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида “Тез ёрдам” машиналари сони 250 тадан, Тошкент шаҳри, Наманган, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 200 тадан юқори.
Таъкидлаш лозимки, ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам машиналари миқдори у ердаги аҳоли сони ва жойлашувига кўра тақсимланган.
04.03.2023 12:29
“103” автомобилларидан қайси ҳудудда энг кўп фойдаланилмоқда?






