1

Бухорода 12 млрд сўмга яқин табиий газни талон-тарож қилган "заправка" мансабдорлари қўлга олинди

ЖИНОЯТ 04.03.2023, 21:08
Бухорода 12 млрд сўмга яқин табиий газни талон-тарож қилган "заправка" мансабдорлари қўлга олинди

Бухоро вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан қиш мавсумида аҳолини электр энергияси, табиий газ ҳамда кўмир билан узлуксиз таъминлаш, ҳар қандай кўринишдаги суиистеъмолчиликлар ва қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган чоралар кўрилмоқда.

УзА хабар беришича, жорий йилнинг 10 февраль куни “Ҳудудгаз Бухоро” ГТФ ҳамда метрология хизмати мутахассислари ҳамкорлигида мавжуд маълумотлар асосида вилоятдаги айрим АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча)ларда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар давомида “Солихов Олимжон Фазлиддинович” хусусий корхонасига қарашли 3 та АГҚКШ ларда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат манфаатларига жами 11 миллиард 847 миллион 744 минг сўм зарар етказилган. Натижада табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.

Аниқланишича, корхонанинг АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона “KWANGSHIN GEO-350” русумли компрессор ўрнатилган. Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ни ташкил этиб, унинг оқибатида 2022 йилнинг 1 ноябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 3 миллиард 493 миллион 218 минг сўмлик табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.

Шунингдек, корхонанинг АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона “SICHUAN ZW-4.36/3-250” русумли компрессор ўрнатилган. Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ташкил этади. Бунинг натижасида 2022 йилнинг 10 сентябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 5 миллиард 774 минг 443 сўмлик табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.  

Бундан ташқари, корхонага қарашли яна бир АГҚКШ (автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобча) филиалида 2 дона “SICHUAN ZW-4.36/3-250” русумли компрессор ўрнатилган. Бу компрессорнинг соатлик газ сарфи (1000м3 соат х2 дона) 2000 м3 ташкил этади. Бунинг оқибатида 2022 йилнинг 13 сентябрь кунидан 2023 йил 10 февраль кунига қадар бўлган даврда 2 миллиард 580 миллион 83 минг сўмлик табиий газ яширин равишда талон-тарож қилинган.  

Тўпланган ҳужжатларга кўра, “Солихов Олимжон Фазлиддинович” хусусий корхонаси мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жуда кўп миқдорда ўғирлик содир этишда ифодаланган жиноят аломатлари мавжудлиги аниқланган. Олиб борилган ўрганишлар натижасида мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туманидаги “Солихов Олимжон Фазлиддинович” хусусий корхонаси мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилган.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1