1

Қашқадарёда ички ишлар ходимининг дам олиш куни овқатланиб ўтирган жойига бостириб келиб, “сёмка” қилганларга чора кўрилди

ЖИНОЯТ 05.03.2023, 15:40
Қашқадарёда ички ишлар ходимининг дам олиш куни овқатланиб ўтирган жойига бостириб келиб, “сёмка” қилганларга чора кўрилди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида ички ишлар органи ходимининг овқатланиб ўтирган жойига бостириб кириб, тасвирга олган ва ижтимоий тармоқларга тарқатганларга чора кўрилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди

Хабарга кўра, бир неча эркак овқатланиш шохобчаларидан бирида йўл-патрул хизмати ходимини учратиб қолган. Ходим мазкур шохобчада овқатланаётган пайтида улар камералар билан унинг ёнига келиб, видеога олган ва ижтимоий тармоққа тарқатган. Шундан сўнг улар 102 тезкор рақамига қўнғироқ қилган ва ҳодиса жойига Шаҳрисабз шаҳар ички ишлар бўлими тергов-тезкор гуруҳини чақириб, ёлғон хабар берган. Ҳодиса 26 февраль, якшанба куни бўлган. 

“Чойхонага ‘доставка’ олиш учун кирганимда ҳамкасбимни учратиб қолдим. Кейин ёнига ўтириб, официантга фақат чой олиб келишини сўрадим. Орадан 10-15 дақиқа ўтди, 5 та одам видеога олиб кириб келди. Овқатланишга ҳаққим йўқми, деб ўзимга ўзим савол бердим. Кириб келиб, сенлар бу ерда нима қилиб ўтирибсан, сенларга мумкинми бу ерда ўтириш, деяпти. Ташқарига чиқишимга ҳам қўйишмади”, — дейди ходим.

Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар чора кўрилиш учун жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судига юборилган. Шунга асосан улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланиб, 15 суткага қамалди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1