1

Сирдарёда эр коллеж ҳовлисида аввал хотинини, сўнг ўзини пичоқлади

ЖИНОЯТ 05.03.2023, 18:05
Сирдарёда эр коллеж ҳовлисида аввал хотинини, сўнг ўзини пичоқлади

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида эр хотинини қасддан ўлдириб, сўнг ўзига пичоқ урди. Бу ҳақда “Darakchi.uz”га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Воқеа 2 март куни соат 08:20 ларда Янгиер шаҳар тиббиёт коллежи ҳовлисида юз берган. Шу шаҳарда яшовчи фуқаро Р.У. коллежнинг иккинчи босқич талабаси бўлган турмуш ўртоғи Д.У.ни оилавий келишмовчилик негизида қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг ўнг бўйин, ўнг ва чап кўкрак, чап оёқ болдир соҳаларига жами етти маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг Р.У. содир қилган жинояти учун жавобгарликдан қочиш мақсадида қўлидаги пичоқ билан ўзининг бўйин ва кўкрак соҳаларига икки маротаба уриб, ўзига-ўзи оғир тан жароҳатлари етказган.

У олган тан жароҳатлари билан Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан касалхонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар прокуратураси томонидан 2 март куни Р.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Маълумот учун, марҳума аёл 40 ёшда, унинг эри 45 ёшда бўлган. Уларнинг уч нафар фарзанди бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1