АсосийJamiyat

Андижондаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди

'Андижондаги кўп қаватли уйда ёнғин чиқди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, Андижон шаҳридаги биринчи кичик даҳада жойлашган кўп қаватли уйнинг томида ёнғин чиққан. Ўт ўчириш гуруҳи томонидан ҳолат бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки жароҳат олганлар йўқ.

Ҳозирда етказилган моддий зарар ва ёнғиннинг сабаби ўрганилмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудда бўлиб, ҳолатни ўз назоратига олган.

“Ўрганишлар якунига кўра батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар