Покистонда худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди

ДУНЁ 06.03.2023, 15:13
Покистонда худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди

Покистон жануби ғарбида худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди, деб ёзади Tengrinews.kz ДW нашрига таяниб.

Ҳужум Балужистон провинцияси маркази Кветтадан 160 километр шарқда жойлашган Сиби шаҳри яқинида содир этилган. Расмийларга кўра, худкуш террорчи мотоциклда кетаётган ва орқадан полиция юк машинасига бориб урилган.

Портлаш оқибатида тўққиз нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган. Яна 16 киши жароҳатланган.

Расмийларнинг айтишича, полиция бир ҳафталик чорвачилик кўргазмасининг хавфсизликни таъминлаб, қайтаётган бўлган.

Ҳозирча портлаш учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмагани хабар қилинмоқда, бироқ бу ноябр ойида ҳукумат ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокаралари бузилганидан кейин Покистон полициясига ҳужумлар кучайган бир пайтда содир бўлмоқда. Балужистон вилоятининг ўзи ҳам Афғонистон, ҳам Эрон билан чегарадош.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1