мартдан пойтахтда 2022–2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8 даражадан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8 даражадан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.
"Шундан келиб чиқиб, март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганини инобатга олган ҳолда, 2023 йилнинг 10 март кунидан 2022–2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилаётганини маълум қиламиз", дейилади ҳокимлик хабарида.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги "Коммунал хизматлар кўрсатишни тасдиқлаш қоидалари тўрисида"ги 194-сонли қарорига мувофиқ, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда Етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.






