АсосийJamiyat

Бошига труба билан урилган Низомий ТДПУ талабасининг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

'Бошига труба билан урилган Низомий ТДПУ талабасининг соғлиғи ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Аввалроқ, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Тошкент вилояти Кенгсой МФЙда жойлашган Ҳарбий таълим факултети талабалар ётоқхонасида "комендант" бўлиб ишловчи аёлнинг ўғли 1-курс талабасини труба билан ургани ҳақида хабар берган эдик. Университет ахборот хизмати Darakchi.uz'да эълон қилинган хабарга расмий муносабат билдириб, қуйидагиларни маълум қилди. 

"Ҳозирда ТДПУда 13 та факултет мавжуд бўлиб, улар 9 та манзилли ҳудудда жойлашган. Darakchi.uz телеграм каналида келтирилган маълумотлар Тошкент вилояти Тошкент тумани "Кенгсой" МФЙдаги Ҳарбий таълим факултети жойлашган ҳудуд яқинидаги маҳаллада содир бўлган.

Ҳарбий таълим факултетининг ўқув биноси комендантининг ўғли Д.Й. ва талаба Э.Р. ўртасида "Кенгсой" маҳалласида ўзаро жанжал бўлган. Жанжал дарсдан ташқари вақда яни якшанба куни рўй берган бўлиб, у факултет ҳудудида содир этилмаган. Ўрганишларга кўра, талаба енгил жароҳат олган, ҳозирда рентген МРТ қилинган. Тиббиёт ходимлари жароҳат оғир эмаслигини, икки-уч кунда соғлик тўлиқ тикланиши ҳақида маълумот берган. Талабанинг шол бўлиб қолганлиги ҳақидаги маълумот асоссиз. Ҳозирда жанжал ҳолати ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда",–дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар