АсосийJamiyat

Бугун ҳаво ҳарорати 27 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

'Бугун ҳаво ҳарорати 27 даражагача кўтарилиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзгидромет 7 март кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида кечга томон ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилятларида баъзида шамол 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-28° илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 30° лиқгача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар