АсосийJamiyat

Наманганда канал бўйида ёнғин содир бўлди (видео)

'Наманганда канал бўйида ёнғин содир бўлди (видео)'ning rasmi

Наманган шаҳрида жойлашган “Навбаҳор” стадиони ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати xaбар берди.

Хабарга кўра, 6 март куни ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” стадионида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган. Мазкур хабарга асосан туман Фавқулодда вазиятлар ёнғин қутқарув экипажи воқеа жойига бориб ўрганди. 

Ўрганиш жараёнида канал ён атрофидаги қуриган ўтлар ёнгани аниқланди, содир бўлган ёнғин натижасида ён атрофдаги биноларга зарар етмаган. Ҳолат юзасидан суруштирув ишлари амалга оширилмоқда.

    Бошқа янгиликлар