Кеча, 6 март куни соат 20:17да А-373 автомобил йўлининг “Водий-Тошкент” йўналиши 222,1 километрида 70 м³ тупроқ-лой кўчкиси ҳодисаси содир бўлиб, йўлнинг 2- ва 3- тасмасига қисман тушиши кузатилган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа жойига “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, “Қамчиқавтойўл” ИЙФУК ходимлари билан ҳамкорликда йўлини тупроқ-лой массасидан тозалаш ишлари амалга оширди ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракати таъминланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.






