Туркияда зилзила қурбонлари сони 46 104 нафарга етди

ДУНЁ 07.03.2023, 10:18
Туркияда зилзила қурбонлари сони 46 104 нафарга етди

Туркия жануби-шарқидаги зилзилалар қурбонлари сони 46 104 кишига етди. Бу ҳақда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича телемурожаатида маълум қилди, дея ёзмоқда "Анадолу" АА.

“Бугун, зилзилаларнинг тўртинчи ҳафтаси ўтган экан, биз бошдан кечирган фалокат кўламини янада аниқроқ кўрмоқдамиз ва йўқотишларимиз оғриғини янада чуқурроқ ҳис қилмоқдамиз”, — деди Туркия раҳбари.

Давлат раҳбари мамлакат ҳукумати табиий офат натижасида вайрон бўлган ҳудудларни тезда тиклашга қатъий қарор қилганини таъкидлади.

“Мақсадимиз яқин икки ой ичида 244 мингта бино ва 75 минг қишлоқ уйи қурилишини бошлаш”, деди Эрдўғон.

Унинг қўшимча қилишича, улардан 22 мингтаси қурилиши бошланган.

Унга кўра, зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда 488 мингта янги уй қурилиши режалаштирилган.

Президент табиий офатдан жабр кўрган ҳудудда икки ой ичида 100 минг контейнер типидаги уйлар ўрнатилишини ҳам маълум қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1