АсосийDunyo

Дунёда 1 млрд хотин-қиз очликдан азият чекади

'Дунёда 1 млрд хотин-қиз очликдан азият чекади'ning rasmi

Озиқ-овқат инқирозидан энг кўп жабр кўрган мамлакатларда тўйиб овқатланмайдиган ҳомиладор ва эмизикли боласи бор аёллар сони 5,5 миллиондан 6,9 миллионга етди. Бу ҳақда БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Халқаро хотин-қизлар куни арафасида эълон қилган ҳисоботида сўз боради.

Инқирозга учраган мамлакатларда сўнгги йилларда тўйиб овқатланмасликдан азият чекаётган ёш аёллар сони кескин ошган. Бу давлатлар қаторига Афғонистон, Буркина-Фасо, Яман, Кения, Мали, Нигер, Нигерия, Сомали, Судан, Чад, Эфиопия ва Жанубий Судан кабиларни киритиш мумкин.

Қайд этилишича, дунё бўйлаб бир миллиарддан ортиқ қиз ва аёллар тўйиб овқатланмаслик, тана вазнининг камлиги ва бўйи пастлиги, шунингдек, муҳим микроэлементлар танқислиги ва камқонликдан азият чекмоқда. Бу уларнинг ҳаёти ва фаровонлиги учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади.

    Бошқа янгиликлар