1

Рамзан Қодировнинг 17 минг евролик оти ўғирлаб кетилди

ДУНЁ 07.03.2023, 22:56
Рамзан Қодировнинг 17 минг евролик оти ўғирлаб кетилди

Чехия полицияси Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг халқаро санкциялар остида музлатилган мулкининг бир қисми бўлган наслдор айғирнинг ўғирланиши бўйича тергов олиб бормоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Қайд этилишича, отхонадан тахминан 17 минг евро турадиган Zazu лақабли ўн олти ёшли зотдор инглиз оти ғойиб бўлган. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари аҳолидан қидирув ишларига ёрдам беришни сўраган.

ОАВнинг ёзишича, Қодиров отни 2012 йилда сотиб олган. Zazu 36 та пойгада қатнашиб, тўққиз марта ғалаба қозонган ва 1,2 миллион евродан ортиқ даромад келтирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1