АсосийJamiyat

Пойтахт ҳокими икки ўринбосари ва Чилонзор ҳамда Юнусобод тумани ҳокимларини жазолади

'Пойтахт ҳокими икки ўринбосари ва Чилонзор ҳамда Юнусобод тумани ҳокимларини жазолади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчиси Бахтиёр Рахмонов жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлашда камчиликларга йўл қўйган ҳокимларни жазолади. Бу бўйича шаҳар ҳокими тегишли қарор қабул қилган. 

Унга кўра,

— Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Шакиров Хотамбек Анварович;

— Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчиси Рахимджанов Шохрух Ғайрат ўғли;

— Чилонзор тумани ҳокими Холхўжаев Саидқаҳҳор Муҳаммадкарим ўғли;

— Юнусобод тумани ҳокими Абдувалиев Бохадир Абдулхаевич;

— “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК бош директори Раззоқов Ахад Анваровичларга ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар