Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар борлигини биласизми? Қуйида фақат хотин-қизларгагина тегишли бўлган имтиёзлар билан танишингиз мумкин:
▫️ Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади
▫️ Аёлларни пенсия ёшига тўлганлиги сабабли иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш тақиқланади
▫️Айрим тоифадаги хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилади
▫️"Аёллар дафтари"га киритилганларга кредит берилиши мумкин
▫️ Ишлайдиган оналарга болани овқатлантиришга танаффус берилади
▫️ Хотин-қизларнинг касб ўрганишга қилган харажатларини давлат тўлаб беради
▫️ “Аёллар дафтари”га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади
▫️ Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади
▫️ Фаол ва ташаббускор хотин-қизлар “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланади
▫️12 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга қўшимча таътил берилади
▫️ Айрим хотин-қизларнинг контракт пули давлат томонидан тўлаб берилади
▫️ 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар енгилроқ ишга ўтказилади
▫️ Ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов қўлланилмайди
▫️ Раҳбарлик лавозимига танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштироки таъминланади
▫️ Айрим аёллар 53 ёшда пенсияга чиқиши мумкин
08.03.2023 10:09
Ўзбекистонда аёлларга қандай имтиёзлар бор?
