Ўзбекистонда 2022/23-ўқув йили бошига фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони жами 194 тани ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2018/2019 ўқув йили бошига нисбатан 136 тага кўпайган.
Йиллар кесимида фаолият юритаётган нодавлат умумтаълим ташкилотлари сони қуйидагича:
— 2018/2019-ўқув йили бошига – 58 та
— 2019/2020-ўқув йили бошига – 91 та
— 2020/2021-ўқув йили бошига – 102 та
— 2021/2022-ўқув йили бошига – 135 та
— 2022/2023-ўқув йили бошига – 194 та.






