1

Ким Чен Иннинг синглиси АҚШга таҳдид қилмоқда

ДУНЁ 08.03.2023, 14:45
Ким Чен Иннинг синглиси АҚШга таҳдид қилмоқда

Шимолий Корея партиясининг юқори мартабали аъзоси ва Шимолий Корея диктатори Ким Чен Иннинг синглиси Ким Е Чон сешанба куни АҚШга таҳдидлар билан чиқди. 

Унинг баёноти АҚШ Жанубий Корея авиацияси билан қўшма машғулотларда иштирок этиш учун Корея ярим оролига ядровий қурол олиб ўтишга қодир Б-52 бомбардимончи самолётини юборганидан сўнг янграган.

Ким Е Чоннинг таъкидлашича, Пхенян АҚШ ва Жанубий Кореяга қарши “зудлик билан ва кескин” чоралар кўради.

Сешанба куни АҚШ ва Корея Республикаси қўшма ҳарбий машғулотлари чоғида АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбий самолётлари Пхенян томонидан Жанубий Корея аэродромларини йўқ қилиш таҳдидларига жавоб бериш мақсадида ўтказилган машғулотларда тезкор парвозларни машқ қилган.

Қўшма матбуот анжуманида АҚШ ва Жанубий Корея ҳарбийлари мудофаа ва жавоб бериш имкониятларини кучайтириш мақсадида 13-23 март кунлари компьютер симуляцияларидан фойдаланган ҳолда қўмондонлик штабининг машқларини ўтказишларини маълум қилишган. Худди шу даврда алоҳида кенг кўламли қўшма дала машғулотлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Шимолий Корея мисли кўрилмаган миқдордаги қурол синовларини ўтказиб, ўзининг энг илғор қитъалараро баллистик ракетасини учирган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1