1

Хитой Россиянинг Украинадаги хатоларини диққат билан ўрганмоқда

ДУНЁ 08.03.2023, 19:46
Хитой Россиянинг Украинадаги хатоларини диққат билан ўрганмоқда

Reuters агентлиги Хитойнинг 20 дан ортиқ мудофаа соҳасига ихтисослашган 20 дан ортиқ нашрларида Украина урушига бағишланган 100 дан ортиқ таҳлилий материалларни аниқлади. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда

Мақолаларда Россия ҳарбий ташкилотчилиги камчиликлари очиқ таҳлил қилинади ва ХХРга Ғарб билан эҳтимолий тўқнашувларда таклифлар берилади. Хусусан, хитойлик экспертлар Старлинк тижорий сунъий йўлдошларидан жанг майдонида фойдаланишни муваффақиятли деб ҳисоблашган ва уларни йўқ қилиш учун қурилмаларни яратишни тавсия қилишган. Яна бир таклиф танкларни Жавелин тизимларидан ҳимоя қилишга бағишланган.

Ушбу мақолалар устида юздан ортиқ мутахассислар ишлаган. Уларнинг барчаси Хитой армияси билан боғлиқ университетларда фаолият юритади.

Номи сир қолишини истаган 2 нафар хитойлик ҳарбий атташе ва яна бир дипломат бу каби тадқиқотлар Хитой коммунистик партияси марказий қўмитасининг ҳарбий кенгаши топшириғи билан ўтказилганини айтган. Бу кенгашга Си Цзинпиннинг ўзи раҳбарлик қилади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1