АсосийJamiyat

Тошкентдан ўлиги топилган россиялик журналист иши бўйича прокуратура текширув бошлади

'Тошкентдан ўлиги топилган россиялик журналист иши бўйича прокуратура текширув бошлади'ning rasmi

Аввалроқ, Тошкентда россиялик журналистнинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эдик

Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича, ҳолат юзасидан текширув бошланган.

“36 ёшли журналист Александр Нечаев вафот этганлиги ҳолати юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Натижалари ҳақида қўшимча хабар қилинади.

    Бошқа янгиликлар