АсосийJamiyat

Андижонда 23 ёшли аёл ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди

'Андижонда 23 ёшли аёл ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди'ning rasmi

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида яшовчи 23 ёшли келин адирлик ҳудудида ўзига бензин қуйиб, ёқиб юборди. Бу ҳақда  Бош прокуратура Darakchi.uz'га хабар берди. 

Маълум қилинишича, 6 март куни Жалақудуқ тумани, Жанубий Оламушук шаҳарчасида яшовчи, 23 ёшли Р.А. шаҳар ўрамида жойлашган адирлик ҳудудида ўзига бензин қуйиб, ёқиб юбориши орқали вафот этган.

Суиқасд сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланиб, қарор ижрога юборилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қўшимча қилинишича, ҳолатга гувоҳ бўлганлар марҳумага ёрдам кўрсатиш мақсадида туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борган. Тиббий маълумотга кўра, Р.А.нинг бадани алангадан 100 фоиз куйган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан у 7 март куни шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар