1

Туркиялик олим Истанбулда Қаҳраманмарошдагидан 3-4 баробар кучлироқ зилзила бўлиши мумкинлигини айтди

ДУНЁ 09.03.2023, 12:58
Туркиялик олим Истанбулда Қаҳраманмарошдагидан 3-4 баробар кучлироқ зилзила бўлиши мумкинлигини айтди

Истанбул Техника Университети Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатларни бошқариш бўлими ўқитувчиси Проф. Др. Микдат Кадиоғлу, Истанбулда кутилаётган даҳшатли зилзила ҳақида хабар берди. 

"Истанбулда сўнгги фалокатдан 3-4 баробар кучлироқ фожеа бўлади. Биринчи зилзилада тасодиф туфайли кўпларни қутқардик, Истанбул зилзиласида ҳамма вайроналар остида қолади",–деган профессор.

НТВ телеканали интервю берган Кадиоғлу, 6 февралдаги Қаҳраманмарош зилзилаларининг вайронагарчиликларга эътибор қаратди ва кутилаётган Истанбул зилзиласи ҳақида огоҳлантирди.

"Майли, уддалаймиз, ука" деган менталитет Истанбулда ҳеч қачон ишламайди. Биз ҳозир қилишимиз керак бўлган ишни қиламиз. Акс ҳолда, офатдан кейин кўп йиғлаймиз”,–деди Кадиоғлу.

ТУИКнинг сўнгги маълумотларига кўра, Истанбул аҳолиси аллақачон 16 миллионга етган. Бу мумкин бўлган зилзиладаги энг катта камчиликлардан бири бўлиши кутилмоқда.

Кадиоғлу бу масалага ҳам эътибор қаратиб, зилзила содир бўлса, Истанбулда 100 мингга яқин бино бутунлай қулашини тахмин қилди. Шунингдек профессор Туркияда табиий офатларга қарши курашиш тизимини ҳам танқид қилган.

"Туркия табиий офатларни бошқара олмайди. Табиий офатларни бошқариш - бу фалокатдан кейин қидириш ва қутқариш, озиқ-овқат тарқатиш ёки вайроналар остидан одамларни йиғиш эмас. Табиий офатларни бошқариш - буларнинг барчасини бартараф этиш чораларини кўришдир",–деган у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1